ЭЛЬТОН

ЭЛЬТОН — Каспийбўйи пасттекислигидаги кўл. РФ Волгоград вилоятида, Ғарбий Қозоғистон чегарасига яқин жойда, денгиз сатҳидан 14,7 м пастда жойлашган. Майд. 152 км2, уз. қарийб 20 км, энг кенг жойи 15 км. Эльтонга 7 шўр кичик дарё ва бир неча шўр булоқлар қуйилади. Кўлнинг туби қалин туз ва минерал балчиқ қатламларидан иборат. Эльтондан кўплаб ош тузи, минерал тузлар ва шифобахш балчиқ қазиб олинади. Кўл яқинида Эльтон шаҳарчаси ва бальнеобалчиқ курорти жойлашган.