ЭЛЮВИЙ

ЭЛЮВИЙ (лот. — юваман) , элювиал ётқизиқлар — тоғ жинсларининг жойида қолиб тўпланган нураш маҳсулотлари. Денудация (сув, шамол ва муз таъсирида ер юзасининг емирилиши, ювилиши ва текисланиши) секин кечадиган горизонтал юза ёки қияликларда шаклланади. Структураси (палахсали, созли) ва таркиби (каолин, темир, марганец, алюминий рудалари ва бошқалар) она жинслар ҳамда нураш типига, хоссалари туб жинснинг нураш шароити ҳамда унинг давомийлигига боғлиқ. Сараланмаганлиги ва қатламга бўлинмаганлиги билан фарқ қилади.

Элювиал ётқизиқлар қуйидаги турларга ажратилади: карбонатли жинслар Э. си (оҳактош, доломит, мергель, карбонатли соз сланецлари), карбонатсиз жинслар Элювий. с и (қумтош ва созли сланецлар, қумтошлар, конгломератлар ва шаҳрик.), кристаллик Элювий, бирламчи ва метаморфик жинслар Элювий си(гранитлар, сиенитлар, диабазалар ва шаҳрик.), жипслашган жинслар устида ҳосил бўлган ҳозирги замон латеритли Э . лар. Кўп минг ва млн. йиллар давомида ривожланадиган ҳудудлар (асосан, плато ва тропикларнинг баланд текисликлари)да Элювийнинг қалинлиги ўнлаб метрни ташкил этиб, юқори қатламлари кучли нураган маҳсулотлар (гилли минераллар ва минерал оксидлар), шунингдек, нурашга жуда чидамли минераллар (кварц, рутил ва бошқалар) дан ташкил топган; уларда асослар ва ўсимликлар учун озуқа элементлари жуда кам. Ёши унча катта бўлмаган майдонлар (кўпинча тўртламчи музлик даврининг бевосита ёки билвосита таъсири остида бўлган плато ва ўрта ҳамда юқори кенгликларнинг баланд текисликлари)да Элювий қалинлиги бир неча см ёки метрларни ташкил этади, таркиби эса, асосан, нураш таъсирида кам ўзгарган бирламчи минераллардан иборат; бундай Элювий асосларга ва ўсимлик учун озуқа элементларига бой. Урта Осиёда Элювий, асосан, чўл зонасида учрайди.