ЭМАЛЬ

ЭМАЛЬ (франц. етаП) — металл сиртига электрокимёвий усулда бериладиган мустаҳкам шишасимон қоплама. Эмаль ларнинг асосий компонентлари кремний (1У)оксид §Ю, бор (III)оксид В20,, ишқорий ва ишқорийер металларининг оксидлари, баъзи фторидлар, алюминий (Ш)оксид А1,03, титан (1У)оксид ТЮ2, қўрғошин ҳамда рух оксидлари ва бошқалардан иборат.

Эмаль тайёрлаш учун хом ашё аралашмаси (дала шпати, кварц қуми, танакор, борат кислота, сода, селитра, флюорит, криолит, бўягичлар ва бошқалар) махсус печларда 1150—1300» трада суюклантирилгач, тегишли ишловлар берилади. Эмаль шаффоф ёки бўғиқ, турли ранг бўлиши мумкин. Сопол ва шиша маҳсулотларга қопланадиган бўғиқ сирлар ҳам гоҳо Эмаль деб аталади. Эмаль металларни занглашдан сақлайди ва ташқи кўринишини кўркамлаштиради. Эмаль, асосан, қора металлар — чўян, пўлатга, баъзан мис ва алюминий ҳамда турли қотишмалардан ишланган маҳсулотларга қопланади.

Loading...