ЭМБИЯЛАР

ЭМБИЯЛАРҳашаротлар туркуми. Уз. 1,5—22 мм. Қанотлари калта, 2 жуфт; одатда, фақат эркакларида ривожланган. Айрим турларида иккала жинс ҳам қанотсиз. Оғиз органлари кемирувчи. Мўйловлари бошидан узунроқ. Олдинги оёқлари учки қисмида пуфаксимон; ипак ҳосил қилувчи суюқлик ишлаб чиқарадиган безлари бор. Қорин бўлимининг учки қисмида 2 бўғимли ўсимтаси жойлашган. Личинкаси вояга етган даврига ўхшаш; чала ўзгариш орқали ривожланади, 200 га яқин тури маълум; асосан, тропик ва субтропик ҳудудларда тарқалган; кўпроқ ўрмонларда оила бўлиб инда яшайди. Дарахтлар ўрта денгиз, пўстлоғи ва тошлар ос эмбияси. тига, тупроққа ипак иплардан кўп тармоқли найсимон ин қуради. Ўсимликхўр, айрим турлари ўсимликларга бирмунча зиён етказади; баъзи турлари йиртқич. Қрим ва Кавказда реликт Эмбиялар, Ўрта Осиё ҳудудида қанотсиз туркистон Э. и тарқалган.