ЭМИССИЯ

ЭМИССИЯ (лот. — чиқармоқ, ишлаб чиқармоқ) — муомалага банк билетлари, барча шакллардаги пул белгилари ва қимматли қоғозлар чиқариш. Пул Э. сини давлатнинг марказий (эмиссия) банклари амалга оширади. Пул Эмиссияси пул белгиларини босиб чиқаришнигина эмас, муомаладаги нақд ва нақд бўлмаган пул массасининг кўпайишини ҳам билдиради. Қимматли қоғозларни давлат, банклар, акциядорлик жамиятлари чиқаради. Муомалага пул ва қимматли қоғозлар чиқарган ҳар қандай орган ёки ташкилот (давлат банки, молиякредит муассасаси, корхона, компания) эмитент деб номланади.

Prev Article

ЭМИССАР