ЭМЛАШ, вакцинация — одам ва ҳайвонларда инфекцион касалликлар юқишининг олдини олиш усули, бунда организмга вакциналар, иммун зардоблар ёки гаммаглобулин юбориб, сунъий фаол ёки пассив иммунитет ҳосил қилинади. Сунъий фаол иммунитет ҳосил қилиш учун одам вакциналар билан эмланади, бунда организмда юборилган вакцина таркибидаги антигенларга қарши фаол иммунитет ривожланади.
Эмлашда вакциналарни тери устига, тери остига, мускул орасига, бурун ва оғиз орқали юбориш мумкин. Вакциналар билан Эмлаш жадвали ҳар хил: бир маротаба, икки, уч маротаба ва ҳ. к. Сунъий фаол иМмунитет иммунизация тугаганидан сўнг 2—3 ҳафта ўтгач пайдо бўлади ва ойлаб, ҳатто йиллаб сақланиб қолади. Такрор Эмлаш (иммунитет даражаси сусайганда) ревакцжация деб аталади.
Сунъий пассив иммунитет организмнинг ҳимоя фаолиятини ошириш, кўзда тутилган тегишли юқумли касалликка қарши чидамлилик ёки бошланган касалликнинг кечишини енгиллаштириш мақсадида қилинади. Вир қанча юқумли касалликлар (одамларда гепатит В, сил, бўғма, қоқшол, кўкйўтал, қизамиқ, тепки, полиомиелит; ҳайвонларда бруцеллёз, қутуриш, ўлат, оқсим ва бошқалар)га қарши режали равишда; айрим юқумли касалликлар (грипп, ич терлама, куйдирги, туляремия ва бошқалар)га қарши эса эпидемиологик зарурият бўйича эмланади (қ. Иммунопрофилактика).
Эмлаш поликлиникаларда ёки Эмлаш марказларида махсус тайёрланган тиббиёт ходими томонидан врач назоратида ўтказилади. Болани Эмлашдан аввал унинг гавда ҳарорати ўлчанади ва қандай касалликлар билан оғриганлиги сўраб суриштирилади; врач болани синчиклаб текшириб, уни Эмлаш мумкин ёки мумига эмаслигини аниқпайди. Юрактомир, марказий нерв системаси касалликларидан тузалган ёки сурункали касалликлари бор болалар тегишли мушассислар кўригидан ўтганидан сўнг эмланиши лозим. Бола эмланганда баъзан кучли реакция юзага келади, шунинг учун эмлангандан кейин у маълум бир вакт давомида врач назорагада бўлиши керак.
Эмлаш маҳаллий ва умумий таъсир кўрсатиши, яъни эмланган жой сал қизариши, шишиши, оғриши, ҳарорат кўтарилиши ва умумий дармонсизлик кузатилиши мумкин. Эмланган бола жуда безовталанса, қаттиқ иситмаласа дарҳол врачга мурожаат қилиш зарур.
Болалар ёки катталарнинг эмланганлиги ҳақидаги маълумотлар уларнинг тиббий ҳужжатига қайд этилади. Отаоналар боласига қандай Эмлаш ўтказилганини ва қайсилари қачон қилиниши кераклигини яхши билишлари, шунингдек, Эмлашнинг белгиланган муддатда ўтказилишига амал қилишлари зарур, чунки ўз вақтида ўтказилган Эмлаш жуда яхши наф беради.
Ҳоз. республикамизда кўпгина оғир кечувчи юқумли касалликларга қарши режали равишда ва эпидемиологик ҳолатларга қараб болалар ва хавфли гуруҳга кирувчи катта кишилар давлат томонидан бепул эмланади. Ўтказилган чоратадбирлар туфайли Ўзбекистон ҳудудида шол касаллиги охирги йилларда қайд этилмаяпти, шунингдек, бўғма, қизамиқ, тепки, гепатит В касалликлари болалар орасида кескин камайди.