ЭМПЕДОКЛ

ЭМПЕДОКЛ Акрагантлик (мил. ав. 487/482, Акрагант — мил. ав. 424/423, Пелопоннес) — юнон файласуфи, шоир ва врач. Э. ўзининг «Табиат ҳақида»ги фалсафий достонида оламнинг асосига 4 унсур (ер, сув, ҳаво ва олов)ни қўяди. Уларнинг бирикиши ва ажралиши микдории ва сифатий бўлинишларга боғлиқ. Унсурлар эса ўз-ўзича доимо ўзгармай тураверади. Бу таълимот кўп асрлар давомида антик ва ўрта аср фалсафасида сақланиб келди. Эмпедоклга кўра, оламда уни ҳаракатлантирувчи 2 та кучмуҳаббат (тортиш кучи) ва душманлик (итариш кучи) бўлиб, улар навбатманавбат ҳукмронлик қилади. Эмпедоклнинг табиийилмий (Куёш тутилиши ҳақида ва бошқалар), тирик мавжудотларнинг қонуниятли эволюцияси (тупроқдан табиий равишда аввало ўсимликлар, кейинчалик ҳайвонот олами пайдо бўлган, улар узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтгач, инсон вужудга келганлиги) ҳақидаги фаразлари. одам ўзига яқинроқ ва ўхшашроқ мавжудотнигина билади, чунки ўхшаш нарса ҳаммавақт ўхшаши томонидан билинади, деган фикрлари диққатга сазовордир. Эмпедокл анатомия ва физиология муаммоларига катта эътибор берган. «Покланиш» достонида руҳнинг кўчиб юриши тўғрисидаги динийахлоқий қарашларини баён этган. Сицилия тиббий мактабининг асосчиси ҳисобланған.