ЭМПИРИОКРИТИЦИЗМ

ЭМПИРИОКРИТИЦИЗМ (юн. — тажриба ва — танқид) — фалсафий оқим. Асосчиси — Р. Авенариус, Э. Мах. 19-аср охири — 20-аср бошида пайдо бўлган. Эмпириокритицизмнинг асосий моҳияти билиш жараёнида тажриба усулларини рад этишдир. Эмпириокритицизм борлиқни «бетараф элементлар», яъни сезгилар мажмуидан иборат, деб ҳисоблайди. Бунда тажриба сезгилардан иборат бўлиб, субстанция, материя сабабият ва субъектдан ташқарида мавжуд бўлади. Эмпириокритицизм объектив оламнинг мустақил мавжудлигини рад этади, уни фақат ҳиссиётларга боғлаб қўяди, «соф тажриба»ни тарғиб қилади. Ҳоз. вақтда Эмпириокритицизм непозитивизм томонидан қўллаб қувватланмоқда.

Prev Article

ЭМИССАР

Next Article

ЭМУ