ЭМУ

ЭМУ, эмулар — югурувчи қушлар туркумига мансуб оила. Ҳозиргача сақланиб қолган бир тури — Э. Австралиянинг чўл ва даштларидаги бутазорларда яшайди; Тасмания о. да ўтган асрда қирилиб кетган. Бўйи 170 см гача, оғирлиги 55 кг гача. Қўнғиркулранг тусда. Моногам. Уясини нари барг, ўт, шохшаббалардан ясайди. 8—10 та тухум қўяди. Тухумининг катталиги 13×9 см. Нари 8 ҳафтага яқин тухум босади. 2 йилда вояга етади. Мева, уруғ ва майда ҳайвонлар билан озиқланади. Сони камайиб бормоқда. Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи Қизил китобига киритилган.

Loading...