ЭНДЕРС Жон Франклин

ЭНДЕРС Жон Франклин (1897.10.2, УэстХартфорд, Коннектикут штати —1985.8.9, Уотерфорд) — америкалик вирусолог. АҚШ миллий ФА, Америка фан ва санъат академияси ҳамда Лондон Қироллик жамияти аъзоси. Йельск коллежини тугатган (1920). 1929—56 йилларда Гарвард унтида дарс берган. Айни чоғда 1946 йилдан Бостондаги педиатрия маркази, инфекцион касалликлар лаб. ҳамда болалар шифохонасида турли лавозимларда ишлаган. 1956 йилдан Гарвард тиббиет мактаби болалар касалхонасида проф. Илмий фаолияти бактериология, иммунология, вирусологияга оид. Полиомиелит вирусини ундириш технологиясини ишлаб чиқишда қатнашган. Қизамиққа қарши вакцина кашф этган. Нобель мукофоти лауреати (1954; ҳамкорликда).