ЭНДОДЕРМА

ЭНДОДЕРМА (эндо… ва дерма) — ўсимликларда бирламчи пўстлоқнинг ўқ органлари марказий цилиндрига ёндош бўлган бир қатор жойлашган ҳужайралардан иборат ички қавати. Пояда Эндодерма кам ихтисослашган, иккиламчи крахмалга эга. Илдизда Эндодерма ҳужайралари пўстида йўғонлашув — Каспари белбоғи бўлади. Каспари белбоғи таркибидаги суберин ва лигнин моддаси ҳужайра пўстининг сув ва ион ўтказмаслигини таъминлайди. Фақат Эндодерманинг айрим ҳужайралари юпқа пўстли бўлиб, сув ўтказади (ўтказувчи ҳужайралар). Эндодерма — бирламчи поядан ўтказувчи найлар ва тескари йўналишда моддалар оқишини бошқариш вазифасини бажаради.

Ҳайвонларда — бўшлиқичлилар типига мансуб ҳайвонларда тана деворининг ички томонида бир қатор бўлиб жойлашган ҳужайралар қавати; ички гастрал бўшлиқни ўраб туради. Ҳазм қилувчи — мускул ва безли ҳужайралардан иборат. Ҳазм суюқлиги и. ч. ва озиқни ҳазм қилиш вазифасини бажаради.