ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

ЭНДОКРИНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эндокринология илмийтадқиқот институти — илмий текшириш муассасаси. 1957 йил Ўлка тиббиёти илмий текшириш институти номи билан Тошкентда ташкил этилган. 1989 йилдан ҳоз. номда. Эндокрин без касалликларини экспериментал ва клиник усуллар ёрдамида ўрганади ва даволайди. Интнинг асосий илмий йўналиши Ўзбекистонда йод етишмовчилиги ҳолатини бартараф этиш, қандли диабет касаллиги, уни олдини олиш ва даволаш, асоратларини бартараф этишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, болалар ва ўсмирларда кузатиладиган эндокрин хасталикларни ўрганиш ва амалиётга тадбиқ этиш (паканалик, қандли диабет, буйрак усти бези ва жинсий безлар), гипофиз, бирламчи гиперпаратиреоз, қалқонсимон без хасталиклари, жинсий ривожланишдан орқада қолишнинг замонавий диагностикаси, шунингдек, республикада эндокринологик хизматни ташкил қилиш масалалари ва ҳ. к. га оид.

Ин-тда 6 илмий лаб., ташкилийуслубий бўлим, кутубхона, виварий ва 246 ўринга мўлжалланган клиника бор. Клиникада 12 бўлим, маслаҳат поликлиникаси, биокимёвий лаб., функционал диагностика, ядро тиббиёт бўлими, дорихона, рентген, ультратовуш ташхиси, гастродуоденоскопия ва стоматология хоналари бор.

Интнинг жарроҳлик бўлимида йилига 700 га яқин (қалқонсимон без, қалқонсимон без олди безлари, буйрак усти бези, меъда ости бези ва жинсий без хасталиклари) операция қилинади.

Ин-т фаолияти А. А. Асқаров, Ё. Х. Тўрақулов, Р. ҚИсломбеков, Э. Ғ. Қаюмов, Н. С. Кельгинбаев, Н. Р. Раҳимов, С. А. Маъсумов, Ш. Ш. Илёсов ва С. И. Исмоилов каби олимлар номи билан боғлиқ.

Эндокринология институтида Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг Болалар эндокринологияси (раҳбар проф. С. И. Исмоилов) ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтиттт Эндокринология институти кафедралари мавжуд бўлиб, улар республиканинг бошқа тиббиёт интлари кафедралари (1 ва 2 ТошТИ, шунингдек, Андижон, Бухоро, Самарқанд тиббиёт интлари) билан ҳамкорликда фаолият кўрсатади.

Ин-тда д-рлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослашган илмий кенгаш бор.