ЭНДОПАРАЗИТЛАР

ЭНДОПАРАЗИТЛАР (эндо… ва юн. рагазпок — текинхўр) , ички паразитлар — хўжайин ҳайвон ёки ўсимлик тўқималари, ички органларида яшаб, унинг ҳисобига ҳаёт кечирувчи организмлар. Эндопаразитларга вируслар, бактериялар, кўпгина замбуруғлар, энг содда ҳайвонлар ва гижжалар киради. Баъзи Эндопаразитлар ривожланишининг айрим давр (босқич) ларини хўжайин организм ичида ўтади. Мас, ўсимлик битлари (ширалар) танасида афидиидлар оиласининг вакиллари, кузги тунлам ва бошқалар, кемирувчи тунламларда — апантелес, рогас, микроплитис, тахин пашшалар ва бошқалар, нўза тунлами (кўсак қурти)да апантелес, аниласта, амблителес ва бошқалар паразитлик қилади; трихограмма личинкалари (кўпгина тангақанотли капалаклар) тухумида ривожланади ва бошқалар Эндопаразитлардан маданий ўсимликларни заракунандалардан ҳимоя қилишда фойдаланилади (қ. Паразитизм).