ЭНДОСКОПИЯ

ЭНДОСКОПИЯ (эндо… ва скопия — кўриш) — ковак, ичи бўш аъзолар (меъда, тўғри ичак, қовуқ, бронхлар ва бошқалар) ни оптик асбоб (эндоскоп) ёрдамида кўриб, текшириш усули. Бронхоскопия (бронхларни), гастроскопия (меъдани), цистоскопия (қовуқни), колоноскопия (йўғон ичакни) ва бошқалар аъзоларни текшириш хиллари бор. Э. касалликни аниқлаш (меъдаичак яраси, ўсмалари, цистит, колит, бронхит, ўсмалардан гистологик текширишга биопсиятўқима бўлагини олиш) ва даволаш (ёт жисмларни олиб ташлаш, полип, қонаётган яраларни куйдириш мақсадида қўлланади.