ЭНДОТЕРМ ОРГАНИЗМЛАР (эндо… ва юн. — иссиқ) — тана ҳарорати юқори бўлган иссиқ қонли ҳайвонлар. Э. о. да моддалар алмашинуви жараёнида ҳосил бўладиган энергия ҳисобидан тана ҳароратининг доимийлиги таъминланади. Барча гомойотерм ҳайвонлар Э. о. ҳисобланади.