ЭНЕРГЕТИКА ВА АВТОМАТИКА ИНСТИТУТИ

ЭНЕРГЕТИКА ВА АВТОМАТИКА ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ФА Энергетика ва автоматика институти — энергетика ва автоматикага доир илмий текшириш ишлари билан шуғулланадиган илмий муассаса. СССР ФА Ўзбекистон филиали (ЎзФАН)нинг энергетика бўлими негизида 1941 йилда Энергетика институти номи билан ташкил этилган. 1956 йилдан Ўзбекистон ФА Энергетика ва автоматика инти, 1963 йилдан Ўзбекистон Энергетика ва автоматика илмий текшириш институти деб аталган, 1981 йилдан ҳоз. номда. Ин-тда қуйидаги йўналишлар бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб борилади: иссиқлик энергетикасининг фундаментал муаммолари, мураккаб иссиқлик ва электр энергиялари ишлаб чиқаришда замонавий технологияларни қўллаш; оптимал бошқариш назарияси ва йирик насос ст-яларининг суғориш тизимларида электр юритмаларни бошқариш жараёнини автоматлаштириш ва ростлаш технологияси; иссиқлик ва электр энергия манбаларида қайта тикланадиган мураккаб тадқиқотлар ва технологиялар; саноат корхоналарида электротежамкорлик технологияси; электрофизика ва юқори кучланишлар техникаси, ўта юқори кучланишлардаги электр узатишда исрофларни камайтириш, кўп компонентли суюқларни тозалаш; функционал электрониканинг илмий асосларини яратиш; ўлчаш ва ҳисоблаш қурилмаларини тадқиқ қилиш.

Ин-тда 10 та лаб., республикада ягона нодир объект «Юқори кучланишлар ва катта токлар маркази», замонавий компьютерлар ва дастурий воситалар билан жиҳозланган ва интернетга тез уланадиган «Энергетикада информацион технологиялар маркази» бор (2005). Интда энергетика фани ва амалиёти учун муҳим илмий натижаларга эришилди. Электр тизимларини ҳисоблашнинг ихчам назарияси ва усуллари яратидди, юқори кучланишли электр узатиш линиядаридан кичик қувватларни олиш схемаларини яратиш, республиканинг табиийиқлим шароитларидан самарали фойдаланиш мақсадида қайта тикланувчи энергия манбаларидан, хусусан, қуёт энергияси, шамол кучи, ер ости сувлари т-раси ва кичик гидроэлектр ст-ялардан фойдаланиш бўйича кенг қамровли илмий текшириш ишлари олиб борилди. Бундан ташқари, энергетика корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш ва телемеханизациялаш борасида муҳим натижаларга эришилди. Яримўтказгичли элементлар асосида инверторларнинг бир қанча схемалари таклиф этилди ва бошқалар муҳим илмий текшириш ишлари бажарилди. Ин-тда энергетика тизимларининг самарадорлигини ошириш, қувватни тежаш, экологик соф энергетиканинг долзарб муаммолари бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб борилади. Янги энергия манбаларини топиш, қайта тикланувчи энергия манбалари самарадорлигини ошириш, уларнинг энергия тизимидаги салмоғини кўпайтириш каби масалалар интдаги истиқболли масалаларҳисобланади. Интфаолияти Р. А. Ачимов, Ж. А. Абдумаев, Г. А. Гриневич, Р. А. Зоҳидов, А. С. Саидхўжаев, С. З. Усмонов, Н. М. Усмонхўжаев, Ҳ. Ф. Фозилов, М. 3. Ҳомидхонов ва бошқалар олимлар номи билан боглиқ.

Loading...