ЭНЕРГИЯ

ЭНЕРГИЯ (юн. — ҳаракат, фаолият) — ҳар қандай кўринишдаги материя, хусусан, жисм ёки жисмлар тизимини ташкил этувчи зарралар ҳаракатининг ҳамда бу зарраларнинг ўзаро ва бошқалар зарралар билан таъсирларининг миқдорий ўлчови. Халқаро бирликлар тизимида Энергия худди иш каби жоулда; атом физикаси, ядро физикаси ва элементар зарралар физикасида эса электронвольт он ўлчанади. Энергия йўқдан бор бўлмайди ва мавжуд Энергия йўқолмайди, фақат у бир турдан иккинчи турга ўтади (қ. Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни). Физикааа материя ўзаро боғланган модда ва майдон шаклида ўрганилади. Материянинг ҳаракатларига мос ҳолда Энергия шартли равишда механик, ички, электромагнит, кимёвий ва бошқалар турларга ажратиб текширилади. Мас, кимёвий Энергия электронларнинг кинетик Энергияси ҳамда электронларнинг бир-бири ва атом ядролари билан ўзаро таъсирлари натижасида вужудга келган Энергиялар йиғиндисига тенг. Муайян тизимнинг ҳолатини ифодаловчи параметрларга боғлиқ бўлиб, тизимнинг ҳар бир ҳолатига аниқ бир Энергия қиймати тўғри келади. Тизим1шнг исталган ҳолатидаги Энергия қиймати тизим бу ҳолатга қандай усул билан келганлигига боғлиқ эмас. Бинобарин, Энергия тизим ҳолатининг функциясидир. Туташ муҳит ёки майдон учун Энергия зичлиги ва Энергия оқими тушунчалари қўлланилади. Бирлик ҳажмдаги энергия Э. зичлиги ва Энергия зичлигининг унинг тарқалиш тезлигига кўпайтмасига тенг катталик эса Энергия оқими деб аталади. Тартибсиз ҳаракатланувчи жуда кўп зарралардан иборат тизимларнинг, яъни макроскопик жисмларнинг ўзаро таъсирида иссиклик миқдори муҳим роль ўйнайди. Тизимнинг механик ҳаракатланиши учун ташқи кинетик Энергия сини, бошқа тизимлар билан майдонларнинг ўзаро таъсири ташқи потенциал Э. сини ҳосил қилади. Тизимнинг ташқи Энергияси ташқи кинетик ва ташқи потенциал Энергия лари йиғиндисига тенг. Макроскопик ҳаракатсиз, бошқа тизимлар ва майдонлар билан ўзаро таъсир қилмаган тизим Энергияси унинг ички энергияси бўлади. Тизимнинг ҳар қандай ҳолатидаги ички Энергияси аниқ қийматга эга, яъни ички Энергия ҳолат функциясидир. Тизимни ташкил қилган атомлар ва молекулаларнинг Энергиялари, улар таркибидаги электронлар, ядроларнинг ўзаро таъсир Энергиялари ва ҳ. к. ички Энергия таркибига киради.

Термодинамикада эркин Энергия ва боғланган Энергия тушунчалари қам кенг қўлланилади. Баъзан Энергия турлари ичида иссиқлик Э. си ҳам мавжуд. Тизим зарраларининг бетартиб ҳаракат Э. си иссиқлик Энергияси деб аталади. Ҳар қандай жисм ёки элементар зарра Э. га эга экан, у массага ҳам эга. Аммо шундай зарралар ҳам мавжудки, уларнинг тинч ҳолатдаги массаси нолга тенг, бинобарин тинч ҳолатдаги Энергиялар ҳам нолга тенг. Фотонлар ва нейтронлар шулар жумласига киради. Атом ядроси нуклонлардан ташкил топган. Ядронинг тинч ҳолатдаги массаси нуклонларнинг тинч ҳолатдаги массалари йиғиндисига тенг эмас Бу икки масса айирмаси АМ ядронинг масса дефекти дейилади. Классик физика тушунчаларига асосан ҳар қандай тизимнинг ҳолатлари узлуксиз равишда ўзгариб, Энергияси узлуксиз қийматларга эга бўлиши мумкин. Аммо квант назариясига асосан ҳаракатлари чегараланган ҳажмдаги фазода содир бўлаётган микрозарралар ҳар қандай ҳолатларда бўла олмайди, у фақат махсус ҳолатлардагина бўлиши мумкин, бинобарин бу ҳолатларга тегишли Энергия узлукли қийматларга эга бўлади. Ташқаридан Энергия квантини қабул қилган тизим кўпроқ Энергия ли ҳолатга ўтади. Энергия квантини ташқарига чиқариш натижасида тизим камроқ Энергия ли ҳолатга қайтади.

Барча табиат ҳодисалари, инсоннинг бутун ҳаёти ва фаолияти Энергия билан боғлиқ. Кенг кўламли энергетика соҳаси Энергия тушунчасига асосланган. Энергия шаклларини ўзаро алмаштириш, Энергияни узоқ масофаларга узатиш, унинг маълум манбаларидан фойдаланиш, янги Энергия манбаларини қидириш каби масалалар фан ва техника учун асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Сув, шамол, ўрмон, кўмир, нефть, газ каби чекланган ер бойликларидан катта суръатлар билан фойдаланилиши натижасида улар тобора камайиб бормоқда, бинобарин кишилик жамияти олдида турган долзарб масала янги Энергия манбаларини қидириб топиш. Ҳоз. кунда диққатга сазовор бўлган янги Энергия манбалари Қуёш (қ. Гелиотехника, Гелиофизика) ва атом ядроси ҳисобланади. Оғир элемент ядроларининг парчаланишидан ҳосил бўладиган Э. дан халқ хўжалигида тобора кенг фойдаланилмоқда (қ. Атом реактори, Атом электр станцияси). Енгил элемент ядролари қўшилишидан оғирроқ элемент ядролари пайдо бўлишида ажралиб чиқадиган Э. дан фойдаланиш энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Аброл Нўъмонхўжаев.

Loading...