ЭНЕРГИЯНИНГ САҚЛАНИШ ВА АЙЛАНИШ ҚОНУНИ

ЭНЕРГИЯНИНГ САҚЛАНИШ ВА АЙЛАНИШ ҚОНУНИ — табиатнинг энг муҳим асосий қонуниятларидан бири; унга кўра, ҳар қандай берк тизимда энергия йўқдан бор бўлмайди ва йўқолиб кетмайди, фақат бир турдан иккинчи турга айланиб туради. Берк тизимда фақат консерватив (ўзгармас) қучлар мавжуд бўлса, тизимнинг тўлиқ механик энергияси ўзгармас қийматга эга бўлиб қолади, яъни кинетик энергия потенциал энергияга айланиб туради ва аксинча. Агар берк тизимда консерватив кучлардан ташқари ноконсерватив (ўзгарувчан) кучлар (мас, ишқаланиш кучлари) ҳам бўлса, тизимнинг тўлиқ механик энергияси вақт ўтиши билан камайиб боради. Натижада номеханик энергиялар: иссиклик ёки кимёвий, электромагнит майдон энергиялари ва бошқалар вақт ўгиши билан ортиб боради. Аммо энергиянинг барча турлари йиғиндиси вақт ўтиши билан ўзгармайди. Тизимда содир бўлаётган жараёнларнинг табиатига қараб, Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни ва а. қ. турлича ифодаланади ва математик шаклда ёзилади. Классик физикада модданинг сақланиш қонуни тинч ҳолатдаги массанинг сақланишини ифодалайди. Холбуки, тинч ҳолатдаги масса сақтанмаслиги мумкин, чунончи, шундай ҳолда аннигиляция ҳодисасида рўй беради. (4) формуладан тинч ҳолатда турган жисмга турли усуллар билан берилган ЛЕ энергия жисм массасининг Ат га ортишига сабаб бўлишини кўрсатади.

Барча моддий ҳодисалар учун, уларнинг табиати ва характеридан, каттакичиклиги, масштабидан қатъи назар, Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни с ва а. қ. энг асосий қонунлардандир. Фан соҳасидаги янги ғоялар ва фактларда баъзан Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни с ва а. қ. ни инкор этувчи айрим фикрлар учраб турган. Чунончи, радиоактивлик ёки ремирилиш хрдисалари Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни с ва а. қ. га қарши кечади деган фикрлар ҳам бўлган. Лекин масалани тегишли равишда назарий ва экспериментал таҳлил қилиш натижасида Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни ва а. қ. ҳақиқатан тўғри ва универсал қонун эканлиги аниқданди. Элементар зарралар, галактикалар ва метагалактикалар дунёсида рўй берувчи ҳодисаларни ўрганишда Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни ва а. қ. билан боғлиқ зиддиятлар ва муаммолар ҳозирги замон физикасида ҳар томонлама текширилмоқда.

Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни с ва а. қ. дан ташқари импульснинг сақланиш қонуни, импульс моментининг сақланиш қонуни ва электр заряднинг сақланиш қонуни, ҳ. қ. катталикларнинг сакланиш қонунлари бор. Уларнинг ҳар бири қандайдир симметрия хусусияти билан боғланган. Жумладан, Энергиянинг сақланиш ва айланиш қонуни ва а. қ. вақт симметрияси, вақтнинг бир жинслилиги хусусияти билан боғланган (қ. Симметрия).

Аброр Нўъмонхўжаев.

Loading...