ЭНГ КИЧИК КВАДРАТЛАР УСУЛИ

ЭНГ КИЧИК КВАДРАТЛАР УСУЛИ — тасодифий хатоликларни ўлчаш натижасида ҳосил бўладиган номаълум миқцор қийматини баҳолаш усулларидан бири. Энг кичик квадратлар усули берилган функцияни янада соддароқ функциялар орқали тақрибан ифодалашда ҳам қўлланади.