ЭНГ СОДДА ҲАЙВОНЛАР

ЭНГ СОДДА ҲАЙВОНЛАРҳайвонлар кичик дунёси. Бир ҳужайрали эукариот ҳайвонлар. Кўпчилигининг ядроси битта, кўп ядроли турлари ҳам кўп. Ядросининг тузилиши эукариотларга ўхшаш: шакли ҳар хил.

Эволюцияси давомида айрим гуруҳларида хромосомалар тўплами ёки улар бир қисми сонининг кўп марта ортиши туфайли полигенлик келиб чиққан. Инфузориялар ва кўпчилик фораминифералар ядроси 2 хил (ядро дуализми): вегетатив (макронуклеус) ва генератив (микронуклеус) бўлади.

Энг содда ҳайвонлар систематикаси ва филогинияси кўп мунозараларга сабаб бўлган. Узоқ вақт улар битта типга киритилиб, 5 синф: саркодалилар, хивчинлилар, споралилар, инфузориялар, книдоспорияларга ажратиб келинган. Электрон микроскоп ва бошқалар тадқиқот усулларининг қўлланиши, Энг содда ҳайвонлар ҳаёт цикли, биокимёвий ва физиологик хусусиятларини ўрганиш уларнинг битта умумий план асосида тузилмаганлиги ва турли гуруҳлари ўртасида катта фарқ бўлишини кўрсатди; улар учун умумий бўлган эукариотлик, бир ҳужайралилик, мик^ роскопик ўлчам энг содда тузилиш белгиси бўлолмаслиги аникланди. Ҳоз. Энг содда ҳайвонларнинг бир неча систематикаси мавжуд. Кўпчилик олимлар уларни кичик дунё тарзида тан олишиб, 5,7 ёки 9 синфга ажратишади. Систематика бўйича Халқаро комитет Энг содда ҳайвонлар сҳ. ни 7 тип: саркомастигофоралар, лабиринтулалар, апикомплекслар, микроспоридлар, асцетоспоралилар, микроспоридлар, инфузорияларга бўлишни таклиф этган (1980). Бу таснифни кўпчилик тан олган.

Энг содда ҳайвонлар фаунаси кам ўрганилган; 40000 га, айрим маълумотларга кўра 70000 га яқин тури маълум. Деярли кўпчилиги микроскопик ўлчамда, морфологик ва физиологик жиҳатдан ҳар хил тузилган. Улар орасида энг содда тузилган саркодалиларнинг доимий озиқни тутиш ва ҳаракатланиш органоидлари бўлмайди; инфузориялар эса энг мураккаб тузилган.

Айрим паразит Энг содда ҳайвонлардан қ. х. ва ўрмон зараркунандаларига қарши курашда фойдаланиш мақсадида тадқиқот олиб борилмоқда. Уларнинг бир қанча турлари (амёбалар, инфузориялар ва бошқалар)дан цитологик, генетик, биофизик ва бошқалар тадқиқотларда кенг фойдаланилади. Энг содда ҳайвонлар сҳ. нинг тупроқ микрофлораси билан ўзаро мураккаб таъсири ўрганилмоқда; уларни нам тупроқда тупроқ унумдорлигини ошириши тўтрисида тахмин қилинади. Минерал скелетли денгиз Э. с. ҳ. и (радиоляриялар, фораминифералар) қазилма қолдиқлари чўкма жинсларни ҳосил қилишда ка^та аҳамиятга эга. Ҳоз. оҳактош конлари, асосан, фораминифералар чиғаноғидан иборат. Радиолярияларнинг минерал (қум) чиғаноқлари қолдиқларидан саноатда металларни силлиқлашда, жилвир қоғозлар тайёрлашда фойдаланилади. Энг содда ҳайвонлар гўғрисидаги фан протозоология. яъни протистология дейилади.

Ад..Мавлонов О.. Хуррамов Ш.. Норбоев 3 ., Умуртқасизлар зоологиясн. Т.. 2003; Серавин Л. Н., Простейшие…Что это такое?, Л.. 1984.

Очил Мавлонов.