ЭНТАЛЬПИЯ

ЭНТАЛЬПИЯ (юн. — иситаман) — термодинамикада — термодинамик тизимнинг ҳолат функцияларидан бири (Н). Қайтар изобарик жараёнда Энтальпиянинг ўзгариши тизимга берилган (ёки тизимдан олинган) иссиқлик миқдорига тенг. Шунинг учун Энтальпия босим ўзгармайдиган шароитда содир бўлувчи фазалар алмашувларида, кимёвий реакциялар ва бошқаларда исиқлик эффектини ифодалайди. Босим ўзгармайдиган адиабатик жараёнларда Энтальпиянинг қиймати ҳам ўзгармайди. Баъзан Энтальпия иссиқлик функцияси деб аталади. Энтальпия термини голландиялик физик X. Камерлинг-Оннес томонидан киритилган. Халқаро бирликлар тизимида Э. жоул (Ж) ларда ифодаланади.