ЭНТЕЛЕХИЯ

ЭНТЕЛЕХИЯ (юн. — тугал, мукаммал ва — эгаман) — Аристотель фалсафасидаги тушунча; борлиқдаги биронбир имкониятнинг амалга ошуви, шунингдек, ана шу амалга ошишнинг ҳаракатлантирувчи омилини (мас, жон тананинг Энтелехияси сифатида) билдиради ва борлиқнинг тўртта асосий принципи — шакл, материя, иштирок этувчи сабаб ва мақсад бирлигини ифодалайди. Энтелехияда ҳодисаларни тушунтиришнинг телеологик принципи (қ. Телеология) намоён бўлади. «Энтелехия» термини ўрта аср фалсафасида, Г. В. Лейбниц таълимотида сақланган. Биологик ҳодисалар сабабларини ғайритабиий кучлардан қидириш ҳам ана шу тушунча билан боғлиқдир (қ. Витализм.)