ЭНТЕРОВИРУСЛАР

ЭНТЕРОВИРУСЛАР (ичак вируслари) — одам ва умуртқали ҳайвонларнинг меъдаичак йўлида бўладиган, ўзида р-нК (рибонуклеин кислоталар) сақлайдиган вируслар туркуми. Ичак, марказий нерв системаси, юрак ва бошқалар аъзоларнинг зарарланиши билан кечадиган турли касалликларга сабаб бўлади. Энтеровирусларга полиомиелит вируси, Коксаки вируслари ва экховируслар киради. Энтеровирусларнинг янги турлари (мас, Энтеровируслар70, одамнинг кўз конъюнктивасини зарарлайди) кашф этилган. Энтеровируслар ташқи муҳитда узоқ вақт яшаш қобилиятини сақлайди, кислотага чидамли.

Loading...