ЭНТОМОФИЛ ЎСИМЛИКЛАР

ЭНТОМОФИЛ ЎСИМЛИКЛАР (юн. — ҳашарот ва — севаман) — ҳашаротлар воситасида (четдан) чангланувчи ўсимликлар. Бундай ўсимликлар ўзига жалб қилувчи маълум белгихусусиятларга эга бўлади. Мас, мойчечак, бўтакўз каби ўсимликларнинг гули чиройли, ёрқинлигидан ҳашаротларни ўзига жалб қилади. Раффлезиясимонлар ва тропик минтақадаги орхислар эса бадбўй ҳид таратади (шу сабабли уларга ўлимтик ёки ахлатларда кўпаядиган пашша ва қўнғизлар қўнади). Ҳашаротлар гулдан гулшира олади ёки шу гулнинг чанги билан озиқланади. Гулдангулга қўнган ҳашарот бирон гулнинг чангчисидан олган чангни бошқа гулнинг уруғчисига туширади, шу тариқа уруғчи чангланади.