ЭОН (юн. — аср. давр) — бир неча эраларни бирлаштирувчи геохронологик шкаланинг кичик бўлими. Архей ва протерозой эраларидан иборат токембрий Э. ва палеозой, мезозой ва кайнозой эраларидан ташкил топган фанерозой Эон фарқ қилинади. Э. Ер геологик тарихи давомида эонотема ривожланган узоқ вақт бўлиб, бир неча юз млн. йил давом этади.