ЭПАМИНОНД

ЭПАМИНОНД (Ератетопйаз) (мил. ав. тахм. 418—362) — юнон саркардаси ва сиёсат арбоби. 4-асрнинг 70—60-й. ларида (Фивада 379 йилдаги демократик тўнтаришдан сўнг) Пелопид билан бирга Фива давлати ва демократик асосларда қайта вужудга келган Беотия иттифоқини бошқарган. 371 йил қўшинни сафлашнинг янги усули («қийшиқ саф»)ни қўллаб Левктра жангида спарталиклар устидан ғалабага эришган, сўнгра беотияликларнинг Пелопоннесга бир неча бор қилган ҳужумлари (370/369 Пелопид билан, 369, 367 ва 362)га раҳбарлик қилган. Мантинея яқинидаги сўнгги жангда Эпаминонд ғалаба қозонган бўлсада, ўзи оғир ярадор бўлиб, сўнг вафот этган.

Prev Article

ЭОН

Next Article

ЭПИГОНЛИК