ЭПИБЛЕМА

ЭПИБЛЕМА (юн. — қоплоғич, қоплаш) , ризодерма — илдизнинг бир қават жойлашган ҳужайралардан иборат бирламчи сўрувчи тўқимаси. Ўсадиган илдизда дерматоген ҳисобидан ўсиш конуси яқинида ҳосил бўлади. С. ҳужайралари (трихобластлар) илдизнинг шимувчи қисми юзасини кенгайтирадиган ўсимталар — илдиз тукчаларини ҳосил қилади; ўсимликни тупроқда ушлаб туради; шунингдек, тупроқдаги моддаларга таъсир қиладиган бир қанча органик кислоталар ажратади. Эпиблема илдизнинг моддаларни тупроқдан танлаб сўриб оладиган дастлабки тўсиқ тўқимаси ҳисобланади. Эпиблема қисқа яшайди; унинг ўрнига ўсаётган илдизда Эпиблеманинг янги қисмлари пайдо бўлади.