ЭПИДИАСКОП

ЭПИДИАСКОП (эпи… ва диаскоп) — экранда ношаффоф объектлар (деталлар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар) нинг тасвирини ҳосил қилиш, объектларнинг шаффоф тасвирлари (диапозитивлар)ни экранга проекциялаш (тушириш) учун мўлжалланган проекцион аппарат. Оптик схемасининг асосини диаскопик проекциялаш ва эпископик проекциялаш усуллари ташкил қилади. Д иаскоп ик проекциялашда объектнинг шаффоф тасвири йўналтирилган ўтувчи ёруғлик оқими дастаси билан ёритилади (қ. Диаскоп). Эпископик проекциялашда (расм) ёруғликдан ҳимояланган қути (кожух) / да манба 2 дан келадиган нурлар сферик кўзгулар 3 ва 5 ёрдамида шаффофмас объектни ёритади, диффузион тарзда тарқалган (қ. Диффузия) нурларнинг бир қисми кўзгудан қайтиб, проекциялаш объективи 7 га тушади. Объектив тасвирни экранга проекциялайди. Эпископик проекциялашда диаскопик проекциялашдагига нисбатан қувватлироқ ёруғлик манбаидан фойдаланилади. Эпидиаскоп фотография, кинематография ва илмий текшириш ишларида қўлланади.