ЭПИГЕНЕЗ

ЭПИГЕНЕЗ (эпи… ва…генез) — организмларнинг муртакдан аста-секин янги шакл ўзгаришлар натижасида ривожланиши тўғрисидаги таълимот. «Эпигенез» терминини инглиз врачи ва физиологи У. Гарвей таклиф этган (1651). Эпигенез организмлар тузилиши хусусиятларнинг жинсий ҳужайраларда мужассамлашуви тўғрисидаги преформизм таълимотига қарши вужудга келган. Аммо Эпигенез ва унга қарама-қарши концепциялар антик даврдан маълум бўлган. Рус эмбриологи ва анатоми К. Ф. Вольф ва бошқалар олимлар ишлари туфайли Эпигенез таълимоти ғалаба қозониб, эмбриологиянит ривожланиши учун замин яратилди. 19-асрнинг 70—80-й. ларида цитологиянинг ривожланиши билан Эпигенезни инкор қилувчи жуда кўп ирсият концепциялари пайдо бўлди. 19-аср охирида ривожланиш механикасининг пайдо бўлиши билан Эпигенез яна қайта ўз мавқеини эгаллайди. Лекин Эпигенез кўп жиҳатдан виталистик хусусиятга эга бўлган (қ. Витшшзм). Эпигенез таълимоти тарафдорлари ҳужайрада организм учун хос бўлган белгилар тўлиқ жо қилинганлиги, унинг бундан кейинги ривожланиши олдиндан белгилаб қўйилган белгиларни ташқи, яъни моддий бўлмаган омиллар таъсирида юзага чиқиши тўғрисидаги ғояни илгари суришган. 20-асрда генетиканинг юзага келиши билан олдинги содда тушунчалар ўрнига организмлар онтогенези қонуниятларини кўрсатиб берувчи генетик информация тўғрисидаги ғоялар пайдо бўлди.

Ҳоз. замон биол. сида организмлар ривожланиши давомида генетик информациянинг амалга оширилишини организмда пайдо бўладиган нейрогуморал ва гормонал боғланиш ҳамда муаяйн ташқи таъсир билан боғлаб тушунтирилади.