ЭПИКАРД

ЭПИКАРД (эпи… ва юн. — юрак) — юракнинг ташқи қавати. Юпқа бириктирувчи тўқимадан тузилган. Миокардни устки томондан қоплаб туради. Юрак таг томонида Эпикард букланиб перикардга ўтиб кетади.