ЭПИКОТИЛЬ

ЭПИКОТИЛЬ (эпи… ва юн. — чуқурлашиш) — уруғпалла устки тирсаги, ўсимлик майсасида уруғпалла бўғими билан поянинг биринчи чин барг оралиғидаги қисми. Айрим ўсимликлар (зубтурум, қоқиўт ва бошқалар)да Эпикотиль ривожланмасдан майса тўп барг ҳосил қилади; лавлагида Эпикотиль — иддизмеванинг барг жойлашган юқори қисми.

Loading...