ЭПИСПАДИЯ

ЭПИСПАДИЯ (эпи… ва юн. ёриқ) — сийдик чиқариш канали (уретра) нинг туғма нуқсони. Кўпроқ эркаклар, баъзан аёлларда учрайди. Эписпадиянинг бир неча кўриниши бор. Бунда сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги олат бошчасида, олат сиртининг турли жойида ёки қов остида (буни тотал Эписпадия, тўлиқ Эписпадия дейилади) бўлади. Олат бошчаси Эписпадия сидаолатбошчаси ёриқ, сийдик чиқариш каналининг ташқи тешиги тарновга ўхшаш очилиб, шиллиқ қавати кўриниб ётади. Бу Э. да бемор сачратиб сияди. Тўлиқ Эписпадияда сийдик чиқариш канали бор бўйича ёрилган, олат яхши ривожланмаган ва қоринга тортилиб туради; қовуқнинг иккала сфинктерн бўлмаслиги туфайли (баъзан қовуқ олд девори ҳам бўлмайди) бемор сийдик тута олмайди. Олат сирти Эписпадиясида бемор сийганда жинсий аъзо атрофидаги терига доим сийдик тегишидан тери яллиғланиб, сувчираб туради.

Эписпадияда турли пластик операциялар ўтказилади.