ЭПИТАФИЯ

ЭПИТАФИЯ (юн. — қабр устида) — қабр устидаги ёзув, асосан, шеърда ифодаланади. Реал ва тўқима Э. лар яратилади. Эпитафия кичик ҳажмда, марҳумга қаратилган ёки марҳумнинг ўзгаларга қаратилган фикридан иборат бўлади. Туркий халқларда урхуненисей ёдгорликларида Эпитафия намуналари бор.