ЭПИТЕРМАЛ КОНЛАР

ЭПИТЕРМАЛ КОНЛАР (эпи… ва юн. — иссиқ) — фойдали қазилмаларнинг гидротермал конлар синфига мансуб, ер юзасидан унча чуқур бўлмаган жойларда ўртача босим ва нисбатан паст т-ра (200° дан кам)да ҳосил бўладиган конлар. Эпитермал конлар термини америкалик геолог В. Линдгрен томонидан (1907) киритилган (қ. Гидротермал конлар).