ЭПИЦЕНТР

ЭПИЦЕНТР (эпи… ва лот. — доира маркази) — 1) зилзила ўчоғи марказий нуқгасининг ер сиртига проекцияси (қ Гипоцентр). Э. нинг ўрни сейсмик ст-яларнинг қайдлари ва ер сиртидаги вайронагарчиликлар даражасига қараб аниқланади;

2) ҳаво (ер ости, сув ости)да юз берган ядро портлаши марказининг ер сиртига проекцияси. Бундай Эпицентрнинг ўрни махсус асбобларнинг қайдлари ва портлашдан ҳосил бўлган чуқурнинг марказига қараб аниқланади.

Prev Article

ЭПИФИЗ

Next Article

ЭПОС