ЭРА

ЭРА (лот. — айрим сон, бошланғич рақам) , давр — 1) бирор йил ҳисобининг боши ва шундай йил ҳисоби тизими. Бўлиб ўтган бирор воқеа ёки афсонавий воқеа-ҳодиса билан боғлиқ ҳолда тасаввур қилинган. Мас, христианларнинг милодий йил ҳисоби (қ. Милод) Исо (Иисус Христос)нинг туғилган кунидан, мусулмонларнинг ҳижрий йил ҳисоби Муҳаммад (сав)нинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилган йили, яъни мил. 622 йилдан бошланган (қ. Календарь); 2) илгариги даврлардан тубдан фарқ қиладиган давр, мас, космик Эра ;

3) геологияда — геохронологик шкаланинг энг йирик бўлинмаси; Ернинг геологик ривожланиши ва унда ҳаёт пайдо бўлиши тарихининг энг катта даврини ташкил этади. Эра эратеманит геохронологик эквиваленти, эояга бўйсунади ва геологик даврларга бўлинади. «Эра» термини 2Халқаро геологик конгресс (1881) томонидан киритилган. Фанерозой мобайнида Эранинг давомийлиги қадимий даврдан ёш даврларга қараб камайиб боради (палеозой 322 млн. йил, мезозой 183 млн. йил чамаси, кайнозой — 67 млн. йилдан ортиқ).