ЭРАТЕМА

ЭРАТЕМА — умумий стратиграфик шкаланинг бўлими, эонотемага бўйсунади ва системаларга бўлинади. «Эратема» термини 1966 йил америкалик геолог X. Хедберг томонидан киритилган. Эратема литосфера (маълум бир ҳолатда атмосфера ва гидросфера) ва органик дунё ривожланишининг катта этапини акс эттиради. Ҳар бир Эратема уч ёки ундан ортиқ системага бўлинади. Умумий қабул қилинган фанерозой Эратема лари: кайнозой, мезозой, палеозой ҳисобланади (қ. Геохронология).