ЭРДЭНИДЗУ

ЭРДЭНИДЗУ — тарихий-маъмурий ёдгорлик, Монголиядаги дастлабки будда ибодатхонаси. Хангай тоғларининг шарқий ён бағрида, Урхун дарёсининг юқори оқими бўйида жойлашган. 1585 йил барпо этилган. Ўрта асрларда Монголиянинг энг йирик диний ва сиёсий маркази бўлган. 18-асрда вайрон қилинган, 18-аср охиридан аҳамиятини йўқотган. Кўплаб ўзига хос миноралари (субурганлар) ва дарвозалари бўлган қадимий ибодатхоналар сақланган. Эрдэнидзу монгол меъморлигининг ажойиб ёдгорлиги. Ҳоз. музей. Эрдэнидзу яқинида қадимий мўғулларнинг пойтахти — Қорақурум харобалари бор.