ЭРЕНЖЕНОВ Константин Эренженович

ЭРЕНЖЕНОВ Константин Эренженович (1912.12.5, БагаЧонос аймоғи, Қалмоқ Республикаси — 1991, ?) — қалмоқ ёзувчиси. Қалмоқ халқ шоири (1972). Саратов унтида ўқиган (1930 — 33). «Чўпон қўшиғи» қиссаси (1931), «Чўл учқуни» (1935), «Доимий қувонч» (1959), «Тўрғай» (1966) достон ва шеърлар тўпламларини ёзган. «Ҳаётга йўл», «Дуб трубкаси» (1961) ҳикоя ва очерклар тўпламлари ва 2 китобдан иборат «Ўтни сақла» романи (1963— 65)да қалмоқ халқи ҳаёти акс этган. А. С. Пушкин ва бошқалар чет эл шоирларининг бир қанча асарларини қалмоқ тилига таржима қилган.

Loading...