ЭРГ

ЭРГ (араб.) — Африканинг шим. қисмидаги қумли чўллар. Дарёлар келтирган ётқизиқлар кенг тарқалган пастлик ерларда кўп учрайди. Қатор баланд қум тепалари бор. Ўсимлик ўсиши ва ҳайвонлар яшаши учун тошлоқ ва шағалли чўлларга нисбатан шароит қулайроқ. Воҳалар бор. Жой номлари шаклида ҳам учрайди, мас, Катта Шарқий Эрг, Катта Ғарбий Эрг, ЭргИгиди ва бошқалар