ЭРГАШЕВ Анвар Юлдошевич

ЭРГАШЕВ Анвар Юлдошевич (1954. 19.4, Душанба) — композитор, дирижёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби (2002). Тошкент консерваториясини фортепиано (1977), композиция (1986) ва операсимфоник дирижёрлиги (1994) ихтисосликлари бўйича тутатган. Фарғона мусиқа билим юрти (1977—80), Тошкентдаги Глиэр номидаги махсус мусиқа мактаби (1980—86) ўқитувчиси. Маданият ишлари вазирлигида масъул ходим (1986 — 88), Тошкент маданият институти (1988 — 94)да педагог, Навоий театрида дирижёр (1993 йилдан), бадиий раҳбар (2002 йилдан), Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг бош дирижёри (1998 йилдан). «Ҳумо» балети, 2 фортепиано концерти, виолончель ва оркестр учун поэма, камер оркестр учун «Оо81оп ти81к», фортепиано триоси, скрипка ва фортепиано учун соната, кларнет ва фортепиано учун «Шарқона каприччио» каби симфоник ва камер асарлар, шунингдек, қатор спектакллар учун мусиқа яратган. Айниқса, Эргашевнинг кино ва телефильмларга ёзган мусиқалари («3 қирол жанги», «Шерали ва Ойбарчин», «Табиб», «Домла», «Қуёши ботмайдиган юрт», «Шариф ва Маъриф», «Ака Шариф Тошкентда», «Тилла бола», «Юлдузимни бер, осмон» ва бошқалар), мусиқали эртак («Балли улоқча», «Ярашяраш», «12 ой», «Қор маликаси»), мусиқали комедия («Анқовлар чайқови», «Миттивой», «Ўлдир мени азизим» ва бошқалар)лари оммалашган.