ЭРГАШЕВ Шуҳрат Иброҳимович

ЭРГАШЕВ Шуҳрат Иброҳимович (1945.19.5, Тошкент) — киноактёр. Ўзбекистон халқ артисти (1989). Тошкент театр ва рассомлик санъати интини тугатган (1968). 1968—70 йиллар М. Горький номидаги рус академик драма театрида ишлаган. 1970—95 йиллар «Ўзбекфильм» киностудиясида актёр. Ижобий ва салбий ролларни бир хил маҳорат билан ўйнаган. Эргашев ўз қаҳрамонларининг қайғуаламлари, уларнинг ички туғёни, рақибга қарши курашдаги психологик кечинмаларини етказишда ўзига хос ижро услуби билан ажралиб туради. «Нафосат» (реж. Э. Эшмуҳамедов) фильмидаги Шуҳрат роли экранда яратган илк образидир. Шуҳрат («Севишганлар»), Маузер («Қўмондоннинг қайтиши»), Анвар («41 йил олмалари»), Убайдулла («Қора консулнинг ҳалокати»), Талаба («Интеграл»), Шерзод («Семурғ»), Азиз («Сени кутамиз йигит»), Абдураҳмон («Зулматни тарк этиб»), Темур («Учар йигит») каби роллари билан шуҳрат қозонган.