ЭРГАШЕВ Аваз (1949.1.7, Самарқанд вилояти Жомбой тумани) — уста деҳқон, Ўзбекистон Қаҳрамони (2003). Самарқанд қишлоқ хўжалик интини тугатган (1975). Жомбой туманидаги Хўжам Низаматов номидаги жамоа хўжалигида турли лавозимларда ишлади (197084), шу туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи (198486), Х. Низаматов номидаги жамоа хўжалиги бошқаруви раиси (1986 — 95), вилоят дон маҳсулотлари акциядорлик уюшмаси раиси ўринбосари (1995—97), «Жомбойдон» акциядорлик жамияти раиси ўринбосари (1997—98), Жомбой тумани «Оқ олтин» жамоа хўжалиги раиси (1998—2001). 2001 йилдан Х. Низаматов номидаги ширкат хўжалиғи раиси. Эргашев раҳбарлик қилган хўжалик республикадаги илғор ва иқтисодий бақувват хўжаликлардан бири бўлиб, пахта, ғалла, пилла, сабзавот, полиз экинлари етиштиришда юқори кўрсаткичларга эришди. Хўжаликда пахтадан 35ц/га (810 га), ғалладан 58 ц/га (750 га) ҳосил олишга эришилди (2003). Хўжаликда қишлоқинфратузилмасини ҳамда маънавиймаърифий ишларни яхшилашга алоҳида эътибор берилмоқда. Хўжалик мааллалардаги кам таъминланган оилаларга, мактабларга, болалар оромгоҳларига, болалар спортини ривожлантиришга ҳомийлик ёрдами кўрсатиб келади.