ЭРГАШЕВ

ЭРГАШЕВ Шариф (1916.1.12 ҳоз. Бухоро вилояти Пешку тумани Денов қишлоғи — 1978.15.12) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, оддий аскар. Урушгача кзда яшаган. 1943 йилдан фронтда. 883ўқчи полки (Марказий фронт, 65армиянинг 193ўқчи дивизияси) ўқчиси. 1943 йилда Днепр дарёси яқинидаги жангда жасорат кўрсатгани учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлган (1943). Урушдан сўнг, Янгибозор жамоа хўжалиги кенгашининг раиси бўлиб ишлаган. Янгибозордаги кўча ва мактаб, Бухоро шаҳридаги кўча, Пешку туманидаги жамоа хўжалигига унинг номи берилган.