ЭРГАСТЕРИЯЛАР

ЭРГАСТЕРИЯЛАР (юн. — ишлайман) — Юнонистон, эллинизм давридаги Шарқда, сўнгра Рим империясининг шарқий вилоятлари ва сўнгра Византияда — ҳунармандчилик устахоналари. Одатда, Эргастерияларда қуллар меҳнатидан фойдаланилган. Эргастериялар эгалари гоҳида ўзлари ҳам улар билан ишлашган, ёхуд қуллар устидан назорат қилиб туришган. Баъзан Эргастериялар қулназоратчиларга топширилган. Юнонистондаги Эргастериялар яхши тадқиқ этилган. Уларда қуллар сони унча кўп бўлмаган: 3—4, 10—12 та, баъзан 30 дан ошган. Фақат мил. ав. 4-асрга келиб 100 та қул бўлган Э. қайд этилган. Эргастериялар ҳунармандчиликнинг барча соҳаларида мавжуд эди. Конлар қошидаги Э. да меҳнат оғир бўлган.