ЭРГАСТУЛ (лот.) — қадимий Римда қулларга мўлжалланган хусусий гурма. Қулдорлар кўпинча қишлоқ чорбоғларидаги (виллаларида) ертўлаларда (баъзан шаҳардаги уйларида) Эргастуллар ташкил этишган. Занжирбанд этилган қуллар тепасига назоратчилар (улар ҳам қуллар) қўйилган. Баъзан «Эргастул» сўзи билан қадимий Римдаги ермулкларда ишловчи барча қуллар англашилган.