ЭРГОНОМИКА

ЭРГОНОМИКА (юн. — иш, меҳнат ва — қонун) — киши (кишилар гуруҳи) ни ишлаб чиқариш фаолияти шароитлари билан боғлиқ ҳолда комплекс ўрганадиган фан; меҳнат қуроллари, шароитлари ва жараёнларини такомиллаштириш мақсадларида инсон, техника, ишлаб чиқариш муҳитининг ўзаро таъсири ва алоқаларини тадқиқ этади. Қадимдан мукаммал меҳнат қуролини ихтиро қилиш, меҳнат жараёнида инсон организми ҳолатини ўрганиш бирор ишини бажариш учун энг мақбул шароитлар яратиш мақсадлари билан боғлиқ бўлган. Инсоннинг меҳнат фаолията учун энт ўнғай меҳнат қуроллари, энг қулай меҳнат шароитлари яратиш йўлидаги дастлабки қадамлар 20-аср бўсағасида бошланди. Бу соҳада биринчи кенг миқёсдаги амалий тадқиқотлар америкалик амалиетчимуҳандис ва менежер, илмий бошқариш мактаби асосчиси У. Ф. Тейлор (қ. Тейлоризм) томонидан бажарилди. Эргономика ишлаб чиқаришнинг амалиёт эҳтиёжлари таъсирида, корхоналар фаолиятида инсон омили ролининг ортиб бориши, фантехника тараққиёти натижасида илмийамалий фан сифатида пайдо бўлди. Экспериментал психология, физиология ва меҳнат гигиенаси таъсирида шаклланди; тиббиёт, биол., биомеханика, антропометрия, психофизиология, социология, мат., инженерлик ва технологик фанлар маълумотлари ва методологиясидан, меҳнатни ташкил этиш ва нормалаш тамойилларидан фойдаланади, умумий ва ижтимоий психология, меҳнат иқтисодиёти, иқтисодийматематик моделлаштириш билан боғлиқ.

Эргономик тадқиқотларининг мақсади — ходимнинг ишлаб чиқаришдаги табиий, ижтимоийпсихологик ва техникташкилий шароитларга мослашувини осонлаштиришдан иборат. Эргономика диққат марказида ишлаб чиқаришдаги аниқ шароитларда инсон фаолияти, ишлаб чиқариш муҳитини инсон организми хусусиятлари ва имкониятларига мослаштириш йўллари ва усулларини топиш туради. Эргономика ўз тадқиқотлари асосида меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнат жараёнини қайта ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

«Эргономика» термини 1949 йил Англияда шу соҳа бўйича тадқиқот ишлари олиб борувчи жамият томонидан амалиётга киритилган. Эргономикада яна иккита тамойил бўлиб, улар инсонни ишга, ишни инсонга мослаштириш омилларидан иборат. Биринчисида самарадорликни таъминлаш, иккинчисида инсонга қулайлик яратиш кўзда тутилади.

Эргономика кишининг бутун иш куни давомида юқори ишчанлик қобилиятини таъминлаш учун меҳнат ва дам олиш режимини ҳам ўрганади.

Эргономика бўйича барча амалга ошириладиган ишлар ишлаб чиқариш самарадорлигинй ошириш, ишловчилар учун қулайликлар яратиш ва айни пайтда уларнинг саломатлигини таъминлашга қаратилади. Шунинг учун барча меҳнат воситалари, қуроллари, машиналар Эргономика талабларини ҳисобга олиб лойиҳалаштирилади ва ишлаб чиқарилади. Эргономика билан фирма ва компанияларда дизайнерлар шуғулланадилар.

Ўзбекистоннинг барча техника соҳасидаги олий ўқув юртларида Эргономика фани ўқитилади. Тошкент техника унти, Тошкент архитектурақурилиш, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат, Тошкент санъат интларида Эргономика бўйича мутахассислар тайёрланади.

Садир Салимов.