ЭРИ

ЭРИ — Шим. Америкадаги кўл, Буюк кўллар системасида. Шим. қисми Канадага, жан. АҚШга қарашли. Майд. 25,7 минг км2. Энг чуқур жойи 64 м, сатҳининг бал. 174 м. Э. га Детройт дарёси қуйилиб, ундан Ниагара дарёси оқиб чиқади. Эрини СентКлэр дарёси Гурон кўли билан, Ниагара дарёси ва Уэлленд канали Онтарио кўли билан бирлаштириб туради. Эри канал системаси орқали Гудзон дарёси билан боғланган. Муҳим портлари: Толидо, Кливленд, Буффало, Эри (АҚШ), ПортКолборн (Канада). Шим. соҳилларида миллий боғлар ташкил этилган.

Loading...