ЭРИТИШ

ЭРИТИШ (металлургияда) — материаллар (чўян, пўлат, рангли металлар, шиша ва бошқалар) ни махсус печь (Э. печи) да қайта ишлаб, суюқ ҳолатдаги маҳсулот олиш жараёни. Эритиш печи қаттиқ ва суюқ ёқилғи, газ ва электр энергияси билан қиздирилади. Эритиш учун хом ашё материални унинг эриш трасидан юқоритрагачақиздириш керак (қ. Эриш). Эритиш натижасида суюқ ҳолатга ўтган металл ёки шиша махсус қолипларга қуйилади ёки ундан бирор буюм (мас, қувур, ойна ва бошқалар) тайёрланади. Эритиш рудалардан металлар ажратиб олиш, қаттиқ ёки суюқ металл шихтанм қайта ишлаш, рангли металлар, ферроқотишмаларни тозалаш, қотишмалар олиш, қаттиқ металларни суюлтириб қуймалар олиш ва бошқалар мақсадларда ишлатилади.

Prev Article

ЭРИВОНИЙ

Next Article

ЭРК ҚАЛЪА