ЭРИТРАЗМА

ЭРИТРАЗМА (юн. — қизартираман) — терининг замбуруғ касаллиги. Асосан, катталарда, кўпроқ эркакларда учрайди. Касалликка кўп терлаш, ҳавонинг жуда иссиқ ва нам бўлиши, шахсий гигиена ва терини тўғри парвариш қилиш қоидаларининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин. Баданнинг кўп терлайдиган жойлари — соннинг ички томони (ёрғоққа тегиб турадиган қисми) да, қўлтиқда, семиз аёлларнинг кўкрак безлари остидаги ва киндик атрофидаги тери бурмаларида қўнғирқизил рангда, ҳар хил катталикда, чети қипиқланиб бир оз кўтарилиб турадиган доғлар пайдо бўлади, баъзан бу доғлар оёқ панжаси орасида ҳам кузатилади. Доғлар атрофидаги соғ теридан ранги ва аниқ чегараси билан ажралиб гуради. Улар аста-секин катталашади ва бир-бирига қўшилиб, терининг хийлагина жойини эгаллаб олади, борабора кўкимтир қўнғир тусга киради. Касалланган соҳа қичишади, усти доим намланиб туради, баъзан қўланса ҳид келади, тери бир оз дағаллашади. Даво беморнинг умумий аҳволига қараб врач кўрсатмасига биноан олиб борилади. Даволанмаса, йиллаб давом этиши мумкин. Эритразма, айниқса, баҳор ва ёз пайтларида қўзийди. Эритразма юқмайди. Касалликнинг олдини олиш шахсий гигиенага риоя қилиш, кўп терламаслик, ич кийимларни тез-тез алмаштириб туришдан иборат.